Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахановани бош вазирнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганини олқишлади.
«19 миллиондан зиёд аёлларимиз — бу улкан куч ва айни пайтда катта масъулият демакдир. Давлат хотин-қизларнинг эҳтиёж ва муаммоларини қанчалик теран англаса, ҳар бир оиланинг фаровонлиги шунчалик барқарор бўлади. Айнан шу сабабли бандликни таъминлаш, хориждаги ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда зўравонликнинг олдини олиш каби масалалар вақтинчалик чоралар эмас, балки пухта ишлаб чиқилган тизимли ёндашувни талаб этади.

Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар: жазо муддатини ўтаётган, уйи ва фарзандларидан узоқда меҳнат қилаётган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Улар ёлғизланиб қолмаганларини, давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилишлари керак», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
«Дилнозахон, Сизга бу йўлда оқилалик, қатъият, ишингизга омад ва юртимиздаги ҳар бир аёлнинг ҳаётида акс этадиган улкан натижалар тилайман!», деб қўшимча қилди Саида Мирзиёева.








Мавзуга оид
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
17:16 / 01.07.2026
«Тамерлано» операси Парижни забт этди - Саида Мирзиёева
18:37 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
08:17 / 30.06.2026