Жаҳон | 23:53 / 06.11.2019
12814
2 дақиқада ўқилади

Таиландда компьютер ўйинларига муккасидан кетган ўсмир инсультдан вафот этди

Таиландда 17 ёшли ўсмир уззукун компьютер ўйинлари ўйнаши оқибатида инсультга учраб вафот этди. 

Tempo.co нашри маълумотларига кўра, воқеа мактаб таътиллари вақтида юз берган. Ўсмир кун-тун тинмай онлайн-ўйин ўйнаш билан банд бўлган. У ухлаш у ёқда турсин, ҳаттоки овқат ейишга ҳам компьютер олдидан кетишни истамай, шундоқ монитор олдида овқатланган. 

Ўсмирнинг отаси унинг ёнига кирганда, ўғлини полда йиқилган ҳолда аниқлаган. Ота тез ёрдам чақиртириб, ўғлига биринчи ёрдам кўрсатишга уринган, бироқ ўсмир тириклик аломатларини намоён қилмаган.

Чақириққа етиб келган шифокорлар эса ўсмирнинг ўлганини қайд қилишган. Экспертиза эса ўсмир инсульт оқибатида вафот этганини кўрсатган. Бунга ўсмир компьютер олдида бир неча уйқусиз тун ўтказгани сабаб бўлгани тахмин қилинган.

Йигитнинг отаси ўғли унинг ўйинлардан чалғиш илтимосига қулоқ солмаганини айтган. 

“Ўғлим ақлли эди ва мактабда яхши ўқирди. Бироқ унда ўйинларга муккасидан кетиш билан боғлиқ муаммолар бор эди”, деб айтган ўсмирнинг отаси.

Ота бошқа ота-оналар унинг ўғли билан юз берган воқеага эътибор қаратиб, ўзлари учун тўғри хулоса чиқаришларига умид қилиб қолган.

Мавзуга оид