Спорт | 23:38 / 07.11.2019
15471
1 дақиқада ўқилади

Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди

Жорий сентябрда UFC’даги илк жангини ўтказган ўзбек жангчиси Маҳмуд Муродовнинг иккинчи рақиби ким бўлиши маълум бўлди.

Муродов UFC’даги иккинчи жангини лигада 2013 йилдан бери иштирок этувчи америкалик Тревор Смитга қарши ўтказади. Ўзбек жангчиси тегишли шартномани 6 ноябрда имзолади. Жангнинг ўзи эса 8 декабрда Вашингтондаги мусобақа доирасида бўлиб ўтади. 

Муродов америкалик машҳур боксчи Флойд Мейвезер жамоаси аъзоси ҳисобланади. У ўз вақтида Европанинг Oktagon ва XFN лигаларида иштирок этган. Маҳмуднинг UFC’даги дебюти сентябрда Копенгагендаги мусобақада бўлиб ўтганди. У ўшанда италиялик рақиби Алессио Ди Кирико устидан ҳакамларнинг бир овозлик қарори билан ғалаба қозонганди.

29 ёшли спортчимизнинг навбатдаги рақибига келсак, 38 ёшли америкалик UFC’да 11 та жанг ўтказиб, улардан 5 тасида ғалаба қозонган, 6 тасида, жумладан охирги икки жангида мағлуб бўлган.

Мавзуга оид