Жаҳон | 20:46 / 07.11.2019
7717
1 дақиқада ўқилади

НАТО бош котиби АҚШ Хитойнинг таъсири кучаяётганлигидан ташвишда эканини айтди

Йенс Столтенберг «Хитой янги технологияларни ривожлантиришда жаҳон етакчисига айланаётганини» таъкидлади.

 АҚШ Хитойнинг таъсири кучайиб бораётганлигидан ташвишланмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

«АҚШ ҳар доим энг йирик иқтисодиётга, энг илғор технологияларга эга бўлган, у ҳамма нарсада энг катта бўлган. Ҳозирда Хитой катталашмоқда – улкан иқтисодиёт, йирик ЯИМ, ҳарбий харажатларни оширмоқда ва технологияларни ривожлантирмоқда», - деди у.

Столтенберг «Хитой янги технологияларни ривожлантиришда жаҳон етакчисига айланаётганини» таъкидлади. 

«5Gдан тортиб қиёфани аниқлаш технологияларигача, квант ҳисоблашлардан тортиб улкан ҳажмдаги глобал маълумотларни йиғишгача. Шу боис Хитойнинг таъсир доираси ўсиб бораётганлиги хавфсизлигимиз учун нимани англатишини тушунишимиз лозим», - деди Столтенберг.

Мавзуга оид