Қурилиш вазирлиги делегацияси Россия ва Туркия тажрибасини ўрганиб қайтди
Делегация аъзолари Россия ва Туркиядаги соҳага алоқадор қатор ташкилот ва вазирликларда учрашув ва музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги делегацияси хориж тажрибаси билан танишиш мақсадида Россия Федерацияси ва Туркия Республикасида бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Россия Федерациясига ташриф давомида делегация Москва шаҳар Архитектура ва қурилиш қўмитаси, ФАУ «Главгосэкспертиза России», Қурилишда нормалаш, стандартлаштириш ва мувофиқликни техник баҳолаш Федерал маркази, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Федерал ғазначилигида учрашувлар ўтказишди.
Делегация Москва шаҳридаги янги меъморий ечимлар, шаҳарсозлик фаолияти бошқарувининг ахборот-таҳлилий тизимини ўрганди.
Делегация аъзолари Россия Федерацияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги ФАУ "Главгосэкспертиза России"фаолияти ва рақамли технологиялар қўлланиши билан танишишди ҳамда техник қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликка эришдилар.
Бундан ташқари, Россия Федерацияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолияти ва Федерал ғазначилигининг қурилиш соҳасида тутган ўрни билан танишишди. Ғазначиликда татбиқ этилган давлат харидларининг электрон тизими ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилди.
Шунингдек, сафар давомида делегация аъзолари Туркия Республикасининг бир қатор идора ва ташкилотларида, хусусан, Турк Дунёси муҳандислари ва архитекторлари иттифоқи, Абдуллоҳ Гюл университети, Кайсери шаҳри муниципалитетида турли даражадаги учрашувлар ўтказиб, «Қурилишдаги нархлар ва BIM технологиялар» мавзуси бўйича халқаро конференция ва амалий семинарда иштирок этишди.
Делегация Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик, Қишлоқ хўжалиги вазирликларида ҳам қатор учрашувлар ўтказди.
Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазирининг ўринбосари Мужаҳит Демиртош билан учрашув чоғида қурилиш, шаҳарларни ўзгартириш ва урбанизация масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашув чоғида вазир ўринбосари тўпланган тажрибаларни Ўзбекистонга етказишга тайёр эканликларини, вазирликнинг муҳим фаолиятларидан бири бу мамлакатнинг фазовий стратегияси режасини тайёрлаш эканини айтиб ўтди. Ушбу режа туфайли қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик ҳудудлари ҳимоя қилиниб, атроф-муҳит ва табиатга сезгир бўлган янги саноат зоналари яратилиши, бу эса мамлакат иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшишда дунёда иккинчи ўринда туришини таъкидлади.
Бугунги кунда турк қурилиш компаниялари Ўзбекистонда 3 миллиард АҚШ долларилик 148 лойиҳани амалга оширмоқда. Жорий йилнинг январь ойида Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазирлиги урбанизация соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми лойиҳасини тақдим этган. Ушбу ўзаро англашув меморандуми орқали кўплаб соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш тезлашади ва икки мамлакат ўртасида билим ва тажриба алмашинуви таъминланади.
Мавзуга оид
18:00 / 17.07.2024
«Трест 12»га тендерсиз лойиҳалар, бажарилмаган ваъда ва “енгилмаган” коррупция – Ботир Зокировнинг 5 йили
08:39 / 06.12.2023
Қурилиш вазирлигига шаҳарсозлик соҳасида қўшимча ваколат берилади
13:26 / 31.08.2023
«Ўзсувтаъминот» акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш вазирлигига ўтказилди
12:07 / 24.02.2023