Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг 8та ҳудудида аҳолига электр энергияси етказиб беришга чеклов ўрнатилмоқда
Тошкент вилоятининг 8та маъмурий ҳудудида аҳолига электр энергияси етказиб беришга чекловлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида, сўнгги кунларда энергия истеъмоли ҳажми ошган. Шу боис, энерготизимда қувват ва ёқилғи танқислиги юзага келган.
Вазиятдан келиб чиқиб "Миллий электр тармоқлари" АЖ диспетчерлари томонидан энерготизим яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, номуайян муддатга махсус график асосида чеклов жорий этилмоқда.
Мазкур режа-графикка асосан, вилоятнинг Ангрен, Бекобод, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ва Бекобод, Паркент, Чирчиқ, Қибрай, Зангиота туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Билдирилишича, режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026