Жаҳон | 16:29 / 07.11.2019
3659
1 дақиқада ўқилади

Япониядаги портлардан биридаги контейнер ичидан 400 кило кокаин топилди

Фото: Flickr / MShades

Унинг бозор нархи 8 миллиард иен (73,3 миллион доллар) туради. Шу йилнинг августида Тоёхаси шаҳрида 177 килограмм кокаин партияси ушланганди.

Япониянинг Кобе портидаги контейнерлардан бири ичидан 400 килограмм кокаин топилди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумот беришича, унинг бозор нархи 8 миллиард иен (73,3 миллион доллар) туради. Шу йилнинг августида Тоёхаси шаҳрида 177 килограмм кокаин партияси ушланганди.

Гиёҳвандлик моддаси Кобега хориждан келтирилган, деб ёзмоқда агентлик.

"Яқин вақтга қадар кокаин асосан хорижликлар истеъмол қиладиган гиёҳвандлик моддаси эди, аммо кейинги пайтда у мамлакатда кенг тарқалмоқда", - дея манба сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид