Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги ходими Президент Администрациясида масъул лавозимга тайинланди
Зикирилла Маҳмудов 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Маҳмудов Зикирилла Аббосович Президент фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграм каналида хабар берилмоқда.
З. Маҳмудов 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2006 йилда Тошкент ислом университетини, 2010 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
З. Маҳмудов ўз меҳнат фаолиятини 2006 йилда Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026