Жаҳон | 21:12 / 08.11.2019
4236
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитой маҳсулотларига бож киритишни ортга суриши мумкин

Фото: REUTERS

АҚШ президентининг савдо сиёсати бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро Қўшма Штатлар Хитойга нисбатан 15 декабрга режалаштирилган божлар жорий этилишини кечиктириши мумкин.

"Ҳозирда 15 декабрда киритилиши лозим бўлган божлар кун тартибида турибди. Биз бож киритилишини кечиктиришимиз мумкин – бу яна президентга боғлиқ", - деди Наварро NPR радиостанцияси орқали чиқишида.

Шу билан бирга Наварро амалдаги божларни бекор қилиш тўғрисида гап кетмаётганини билдириб ўтди.

Хитой ва АҚШ 16 ойдан буён "савдо уруши" ҳолатида. Икки давлат бир-бирига нисбатан бир неча марта савдо божларини киритди ва оширди.

Дунёнинг йирик иқтисодиётлари ўртасидаги савдо низоси умумий иқтисодий ўсишга кучли таъсир кўрсатди. Шу ойда икки давлат савдо келишувининг биринчи қисмини имзолаши кутилмоқда.

Мавзуга оид