Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Чегара қўшинлари қандай ҳолатларда давлат чегарасида қурол ва ҳарбий техникани қўллаши мумкин?
Фото: ДХХ Чегара қўшинлари
ДХХ Чегара қўшинлари қатор ҳолатларда давлат чегарасида қурол ва ҳарбий техникани қўллаши мумкин. ДХХ Чегара қўшинлари бу ҳақда эслатма билан чиқди.
Қайд этилишича, Чегара қўшинлари, Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш пайтида қуйидаги мақсадларда қурол ва ҳарбий техникани қўллайдилар:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қуролли бостириб киришни даф этиш;
Давлат чегарасидаги ҳарбий фитналарнинг олдини олиш;
транспорт воситаларини йўловчиларсиз чет элга олиб қочишга уриниш ҳолларининг олдини олиш.
Қурол ва ҳарбий техника Давлат чегарасини бузувчилар куч ишлатган ҳолларда уларга қарши жавоб сифатида ёки қоидабузарликнинг олдини олиш ёхуд қоидабузарларни бошқа воситалар билан ушлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда ҳам қўлланилади.


Зарур ҳолларда Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҚК бошқа қўшинларининг қурол ва ҳарбий техникаси қўлланилиши мумкин.
Қурол ва ҳарбий техникани қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Мавзуга оид
08:15 / 02.04.2026
Героинни сварка аппарати ичига яширган шахс ушланди
12:29 / 26.03.2026
Ноқонуний тилла савдоси: тезкор тадбирларда йирик ҳолатлар аниқланди
09:00 / 26.03.2026
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
11:59 / 25.03.2026