Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Исузу»га ортилган ноқонуний телевизорлар тўхтатиб қолинди
Маиший техника буюмларини яширинча олиб киришга доир қонунбузилиш ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Жиззах вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Дўстлик тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаро У.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк машинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 20 дона, умумий қиймати 37 миллион сўмлик телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026