Сурхондарёда 8000 долларлик гиёҳвандлик воситасининг савдосига чек қўйилди
2019 йил 1 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Денов туманида тезкор тадбир олиб борилган.
ИИВ ахборот хизматига кўра, тадбир давомида шу туманда яшовчи, муқаддам судланган фуқаро Н. Денов тумани ҳудудида соф оғирлиги 732.49 грамм бўлган 200 дона гугурт қутига жойланган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Н.нинг уйи кўздан кечирилганида, унинг уйидаги шкафидан 3,34 гр “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси олинган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида фуқаро Н. ушбу гиёҳвандлик моддасини Денов тумани Куёвсув маҳалласида яшовчи фуқаро А.дан олганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, фуқаро А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, унинг уйидан 194,09 гр “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан фуқаро Н. ва А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 25-моддалари (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш)нинг тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
14:30 / 05.10.2024