Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тирбандликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш: Кўп қаватли уйлар тепасига юқори пикселли видеокузатув мосламалари ўрнатилади
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий қилиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасида айтилган.
Ҳужжатга кўра, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини ошириш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мўлжалланмоқда.
Бунда:
йўл ҳаракатини тартибга солиш, транспорт воситаларининг тезлигини назорат қилиш мақсадида маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган фото-видео қайд этиш қурилмаларини харид қилиб, йўлларга ўрнатиш ва ИИВ ДЙҲХХнинг “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш;
йўл ва кўчаларда тирбандликларни ҳосил бўлишини олдини олиш, транспорт воситаларини ҳаракатланишини назорат қилиш мақсадида кўп қаватли жойлашган уйларнинг тепа қисмига юқори пикселли видеокузатув мосламаларини ўрнатиш режалаштирилган.
Ижро муддати - 2019-2020 йиллар ва 2020-2021 йиллар, масъул ижрочилар - ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ.
Мавзуга оид
12:12 / 05.02.2026
Йўл ҳаракатида айрим ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жорий этилади
21:28 / 03.11.2025
Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотида судраб кетди. Унинг ҳисобида 144 та қоидабузарлик борлиги аниқланган
14:55 / 20.06.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида йўл ҳаракатини бошқариш тизими жорий этилиши мумкин
12:38 / 25.02.2025