Ҳозирча камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималар 12 балли тизимга қўшиб ҳисобланмайди
Ҳайдовчилар учун 12 балли жарималар тизими фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади. Кўчалардаги техник воситалар орқали тузилган далолатномалар бундан мустасно.
Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳисобланадиган жарима баллари фақатгина ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади. Бу ҳақда ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров 25 феврал куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Халқимизнинг келиб тушган таклифлари ва ижтимоий ҳолатни инобатга олган ҳолда фақат йўл патрул хизмати инспектори томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённома асосида баллик тизимга ўтилади. Қоидабузарликларни базада ҳисоблаш ИИВ ЙҲХХ томонидан электрон тарзда амалга оширади. Бу ерда инсон омили бўлмайди», — деди Эрали Бозоров.
Қўшимча қилинишича, келгусида камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималарни ҳам 12 балли тизимга қўшиб ҳисоблаш режалаштирилган.
20 феврал куни йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар камида 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Бунда 14 турдаги йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун ҳайдовчига нисбатан асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисоблаб борилади. Булар қуйидаги ҳуқуқбузарликлар:
- МЖтК 125-моддаси учинчи қисми – ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;
- 125-модда бешинчи қисми – фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;
- 126-модда – кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;
- 127-модда биринчи қисми – товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;
- 128-3-модда – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;
- 128-4-модда иккинчи қисми – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;
- 128-5-модда – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;
- 128-6-модда – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;
- 128-8-модда – транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш (янги модда);
- 128-9-модда – транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш (янги модда);
- 129-модда – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;
- 130-модда – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темирйўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;
- 137-модда биринчи қисми – йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.
Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима баллининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.
Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу жарима балларининг ҳар бири бир йилдан сўнг автоматлаштирилган тарзда ечиб борилади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Пентагон 75 мингдан ортиқ ходимни ишдан бўшатишга тайёрланмоқда
Жаҳон | 22:55
-
Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди
Жамият | 22:16
-
Пентагон раҳбари махфий музокараларга хотинини ҳам олиб боргани маълум бўлди
Жаҳон | 21:38
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Ўзбекистон | 21:15
Мавзуга оид

15:50 / 27.03.2025
Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

19:51 / 24.03.2025
Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

12:45 / 22.03.2025
Сирдарёда “ГАИ” ходимининг суратини уни обрўсизлантириш мақсадида тарқатган қиз жаримага тортилди

20:39 / 17.03.2025