Жаҳон | 19:08 / 09.11.2019
10766
2 дақиқада ўқилади

Зеленский мамлакатни мустаҳкамлаш тўғрисида фармон чиқарди

Фото: Стрингер / РИА Новости

Фармонга кўра, Вазирлар маҳкамаси 2020 йилда Украинанинг халқаро қўллаб-қувватланиши бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиши керак.

Украина президенти Владимир Зеленский «Ислоҳотлар ўтказиш ва давлатни мустаҳкамлаш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонда аҳоли фаровонлиги даражасини ошириш, ҳудудларнинг уйғунликда ривожланиши ва европача яшаш стандартларини жорий этишнинг қўшимча механизмларини киритишга қаратилган тадбирлар тўғрисида сўз боради.

Вазирлар маҳкамаси йил охирига қадар Украинанинг Doing Business рейтингидаги мавқеини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ҳамда мамлакат газ-транспорт тизимининг мустақил операторини шакллантиришни тасдиқлаши лозим.

Шунингдек, йил охиригача НАТО ва Европа Иттифоқи стандартларига мос келувчи мудофаа кучлари тизими яратилиши керак. Бундан ташқари, яшаш минимумини ҳисоблашда Европа тажрибасига таянилади.

Вазирлар маҳкамаси 2020 йилда Украинанинг халқаро қўллаб-қувватланиши бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиши керак.

Зеленский октябрь охирида Киев НАТОга кириш учун тайёргарликни тезлаштиришга тайёрлигини билдирганди. 

Мавзуга оид