Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,7 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Тошкент вилояти Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро М.И. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган.
Натижада автомашина юкхонасида фуқаро С.Д.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 830,5 миллион сўмлик жами 5935 дона 3 хил номдаги дори воситалари ҳамда бир қанча тиббиёт анжомлари борлиги аниқланди.
Тадбир давомида фуқаро Т.А. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автоулов ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди.
Текширув давомида автомашинада фуқаро М.Б.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 893,5 миллион сўмлик 6029 дона 7 номдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд. 724 миллион сўмлик дори воситалари яширинча олиб кетилаётганлиги фош қилинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:53 / 31.10.2025
Наманганда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқариш цехи фош этилди
09:51 / 06.09.2025
Қирғизистондан катта миқдордаги кучли дориларни олиб келганлар ушланди
14:00 / 17.02.2025
Дориларни сут билан ичиш уларнинг таъсирини яхшилайди — тадқиқот
15:12 / 18.01.2025