Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган 1 миллиард 323 миллион сўмлик дори воситалари фош этилди.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
Маълум қилинишича, Қозоғистондан Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилган. Текширув жараёнида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган 52 турдаги, жами 95 минг 369 дона тиббиёт буюмлари ва дори воситалари аниқланган.
Автотранспорт воситасини Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро бошқариб келаётгани маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида ноқонуний юкларни қабул қилиб олган вақтида Тошкент туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс ҳам ашёвий далиллар билан ушланган.
Тегишли баҳолаш хулосасига кўра, мусодара қилинган тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 миллиард 323 миллион сўмни ташкил этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ фуқароларни шу каби қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди. Шахс сир сақланиши кафолатланиши таъкидланди.
Мавзуга оид
12:09 / 20.05.2026
Андижонда 5 млрд сўмлик сохта дори маҳсулотлари аниқланди
19:21 / 06.05.2026
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
08:52 / 10.04.2026
Тошкент туманида яширин дори омбори аниқланди
15:46 / 06.03.2026