Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозорлар атрофида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарлигини автоматик аниқлаш тизими ўрнатилади
Ўзбекистонда бозорлар атрофида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарлигини автоматик равишда аниқлаш тизими ўрнатилади. Бу ҳақда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида айтилган.
Ҳужжатга кўра, йўл ва кўчаларда тирбандликларни олдини олиш, транспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш мўлжалланмоқда.
Бунда Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадаллиги юқори бўлган йўл ва кўчаларда, шунингдек бозорлар атрофида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарлигини автоматик равишда аниқлаш тизимини ўрнатиш режалаштирилган.
Шунингдек, ушбу тизимни ИИВ ДЙҲХХнинг “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш ҳам назарда тутилган.
Ижро муддати - 2020-2022 йиллар, масъул ижрочилар - ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ.
Мавзуга оид
12:12 / 05.02.2026
Йўл ҳаракатида айрим ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жорий этилади
21:28 / 03.11.2025
Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотида судраб кетди. Унинг ҳисобида 144 та қоидабузарлик борлиги аниқланган
14:55 / 20.06.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида йўл ҳаракатини бошқариш тизими жорий этилиши мумкин
12:38 / 25.02.2025