Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш туфайли 406,2 млн сўмлик зарар етказилди
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан “Ўзэнергоинспекция” томонидан жойларда ўрганишлар ўтказилмоқда.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, ҳафта давомида ўтказилган ўрганишлар давомида жами 26 та истеъмолчи томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликларга йўл қўйган ҳолда электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу истеъмолчиларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича 406,2 млн сўмлик қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Хусусан, Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган МЧЖ ва Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида энергетика тизимига 372,8 млн сўмлик зарар етказилган.
Таъкидланишича, ўтказилган ўрганишлар натижасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган 25 нафар истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан ажратилди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026
2026 йилнинг биринчи чорагида электр ишлаб чиқариш 7 фоизга ошди
18:02 / 12.03.2026
Март ойида электр энергияси кунлик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
11:13 / 02.03.2026