Жамият | 19:41 / 11.11.2019
29133
1 дақиқада ўқилади

«Инсон юзли» балиқ фойдаланувчиларни чўчитиб юборди (видео)

«Инсон юзли» балиқ интернет фойдаланувчиларини чўчитиб юборди. Ушбу балиқ видеоси Twitter’даги @Unexplained аккаунтида жойлаштирилган.

Хабар муаллифи «Бу карп инсонникига ўхшаш юзга эга» деб изоҳ қолдирган. Видеода карп (зоғорабалиқ) қирғоққа сузиб келиб, лаблари билан ғалати ҳаракатлар қилаётганини кўриш мумкин. Кўпчилик фойдаланувчилар видеони ваҳимали деб топиб, у уларга ёқмаганини қўшимча қилишган. Фойдаланувчилардан бири эса ҳазиллашиб, “Бу карп танасига эга инсон” деб изоҳ қолдирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид