Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги уйлардан бирини сотиб олишда ёрдам беришини ваъда қилиб, катта миқдорда пул олган шахс ушланди
Тошкентда янги қурилган уйлардан хонадон харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилиб, катта миқдорда пул олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2018 йил 15 октябрь куни Олмазор туманида 31 ёшли Ж.К. 28 ёшли Э.Х.га янги қурилган уйдан хонадонни олиб беришини ваъда қилган. Ундан 12.500 АҚШ доллари олган Ж.К. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Нотаниш шахслар муаммонгизни ҳал қилишларига ишонманг. Масаладан келиб чиққан ҳолда ваколатли мутахассисларга мурожаат қилинг”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026