Жаҳон | 22:22 / 12.11.2019
1764
1 дақиқада ўқилади

Германия прокуратураси Volkswagen собиқ раҳбарларини 5 млн еврони ноўрин сарфлашда айблади

Улар 2011 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда ишлаб чиқариш кенгаши таркибидаги ходимларга оширилган маош ва мукофотлар белгилашган.

Германиянинг Брауншвейг шаҳри прокуратураси Volkswagen концернининг уч нафар собиқ ва бир нафар амалдаги топ-менежерини ҳуқуқбузарликда айблади. Прокуратуранинг билдиришича, уларнинг бу хатти-ҳаракатлари оқибатида автоконцерн 5 млн евродан ортиқ зарар кўрган.

Айбловда айтилишича, Volkswagen бошқарувининг икки нафар собиқ аъзоси ҳамда икки менежери 2011 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда ишлаб чиқариш кенгаши таркибидаги ходимларга оширилган маош ва мукофотлар белгилашган. Шу билан бирга, кўрсатилган сумманинг 3 млн евроси ишлаб чиқариш кенгаши раисларининг маоши учун сарфланган.

DPA агентлигининг хабарига кўра, концерн ходимларнинг ойлик ва мукофотлари оширилиши қонунга мувофиқлигини ўрганишни ва айбловлар ишлаб чиқарувчига эмас, алоҳида шахсларга нисбатан илгари сурилиши кераклигини таъкидламоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид