Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Назарбоевнинг Путин ва Зеленский учрашуви тўғрисидаги таклифига жавоб қайтарди
Путин Зеленский билан учрашишга тайёр, аммо бу «учрашиш учунгина учрашув ўтказиш» бўлмаслиги керак.
Россия ва Украина раҳбарларининг учрашуви мазмунли кун тартибисиз самарали бўлмайди, деди Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Аввалроқ Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашувда воситачилик қилишга тайёрлигини билдирганди.
«Биз Назарбоевга миннатдорлик билдирамиз ва қозоғистонлик ҳамкорларимиз, Назарбоевнинг Россия-Украина муносабатларини йўлга солишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Президент Путин муносабатлар тикланиши тарафдори, аммо буни Киев томонининг ана шундай муносабатисиз амалга ошириш имконсиз», — деди Песков.
У Россия президенти украиналик ҳамкасби билан эҳтимолий учрашувга тайёрлигини билдирди.
«Путин бундай учрашувларни рад этмаслигини айтган, аммо учрашиш учунгина учрашув ўтказиш оз фойда келтиради деб ҳисоблайди. Ҳозирда барча эътиборимиз нормандча шаклдаги учрашувга тайёргарликка қаратилган», — деди Песков.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026