Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва области ва шаҳрида 60 мингдан ортиқ бухоролик меҳнат мигранти ишламоқда
Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ҳозирги кунда Россиянинг Москва области ва шаҳрида 60 мингдан ортиқ бухоролик меҳнат мигрантлари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.
Бухоро вилоятида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ҳамкорлигида меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар масаласига бағишлаб ўтказилаётган анжуманда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев шу ҳақда таъкидлаб ўтди.
Анжуманнинг асосий мақсади Ўзбекистон фуқароларининг Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириши жараёнида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш масалаларига қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур анжуман Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 5 апрелда тузилган “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда жўнатиш ва жалб қилиш тўғрисида”ги Келишувни амалга ошириш доирасида 12-13 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:40
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
16:29 / 24.04.2026