Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон чегара бўйича учрашув ўтказди
2019 йилнинг 6-12 ноябрь кунлари Туркманобод шаҳрида (Туркманистон) Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, музокаралар чоғида давлатлараро чегара бўйлаб демаркация чизиғини ўтказиш бўйича ва аэрофототасвир ишларини амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда ишчи гуруҳларнинг 2020 йил учун учрашувлар режа-жадвали тайёрланди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон делегациялари раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов учрашув баённомасини имзолаган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026