Ўзбекистон хурмо экспортчилари рейтингида тўртинчи ўринга тушиб кетди
EastFruit таҳлилчиларининг маълумотига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича дунёнинг етакчи учлигидаги жойини йўқотди ва ўз ўрнини Хитойга бўшатиб берди.
Умуман олганда, йил давомида Ўзбекистондан хурмо экспорти 55 минг тоннани ташкил этди, бу 2017 йилга нисбатан 18 минг тоннага кам. Хитой хурмо экспорти ҳажмини камайтирганига қарамай, экспорт рейтингида Ўзбекистонни ортда қолдира олди.
Ўзбекистоннинг деярли барча хурмоси Қозоғистон ва Россия бозорларига етказиб берилди. Туркманистон ва Қирғизистонга нисбатан камроқ экспорт қилинди. Бироқ, савдо манбаларига кўра, Қирғизистон ва Қозоғистонга етказиб берилган Ўзбекистон хурмосининг катта қисми кейинчалик Россия бозорига қайта экспорт сифатида жўнатилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистондан Беларусь ва Украинага хурмо етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ўсган. Беларусга экспорт 763 тоннагача, Украинага эса икки бараварга кўпайди - 593 тоннагача. БАА бозорида ҳам Ўзбекистон хурмосининг синов партияси сотувга чиқарилди.
Испания ва Озарбойжон дунёда хурмо экспорти бўйича етакчи бўлди, бу давлатлар 2018 йилда мос равишда 168,3 минг тонна ва 150,9 минг тонна маҳсулот экспорт қилди.
Мавзуга оид
19:02 / 28.11.2024
«Шок» усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 100 миллион долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:58 / 28.11.2024
Ҳар бир маҳаллада камида 100 та хонадонга лимон, узум кўчати тарқатилади
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
13:13 / 19.11.2024