Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тергов департаменти Тошкент вилоятидаги портлаш бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилди
Аввал хабар берилганидек, 2019 йил 11 ноябрь куни тахминан соат 08:30ларда Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ ҳудудида жойлашган намунали уйларнинг бирида келиб чиққан ёнғин натижасида 2 нафар шахс вафот этган.
Ёнғин ис гази сизиб чиқиши сабабли тўпланиб қолган газ аралашмаси портлаши оқибатида келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур хонадонда яшовчи 36 ёшли К.Р. ва қайнонаси 65 ёшли Қ. М. ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, портлаш натижасида, К.Р.нинг турмуш ўртоғи 34 ёшли П.Х., ва уч нафар вояга етмаган фарзанди турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026