Хитойда болалар боғчасига ҳужумда 51 бола жабрланди
Хитойнинг Юньнан провинцияси Кайюан шаҳридаги болалар боғчасига ҳужум қилиниши оқибатида 51 бола ва 3 тарбиячи жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.
Маълум қилинишича, номаълум йигит боғчанинг сим тўсиғини кесиб, унинг ҳудудига кирган ва хоналардан бирига кириб, болалар ва уч тарбиячи устидан каустик содали аралашмани қуйиб юборган.
Бунинг оқибатида 48 киши енгил, 4 киши ўрта ва 2 киши оғир куйиш жароҳатлари олган. Хабарда таъкидланишича, жабрланувчиларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Полиция босқинчининг шахсини тезда ўрнатиб, уни қўлга олишга муваффақ бўлган. У 23 ёшли Кун фамилияли маҳаллий фуқаро бўлиб чиққан. Жиноятчи қабиҳликни содир этишга онасининг унга болалигида беэътибор бўлгани натижасида жамиятга нисбатан шакллаган нафрат, ҳозирги оғир турмуш тарзи ва ишидаги муаммолар сабаб бўлганини айтган. Буларнинг барчаси уни одамлардан “ўч олиш”га ундаган.
Мавзуга оид
20:43 / 28.06.2024
Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди
15:26 / 22.06.2024
Жиззахдаги боғчада болаларни оёқ кийим билан урган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди
16:06 / 07.06.2024
"Саратон ва бошқа жиддий касалликлар боғчадаги сифатсиз таомланишдан келиб чиқмоқда" - мутахассис билан суҳбат
17:30 / 25.05.2024