Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2200 долларга қалбаки диплом сотаётган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар, Учтепа туман халқ таълими бўлимининг хўжалик ишлари бўйича мудир ўринбосари Ж.Н. фуқаро Н.Т.га “Шеробод Агросаноат касб-ҳунар коллежи”ни 2007-2010 йилларда ўқиб тамомлаганлиги ҳақидаги қалбаки дипломни 2200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
10:01 / 10.02.2026
Учтепада юк машинаси ҳайдовчиси ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
08:31 / 15.01.2026