Ўзбекистон | 23:35 / 13.11.2019
5986
2 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги Telegram'да танлов ўтказмоқда. Бош соврин – «Spark»

Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида «Ҳуқуқ билимдонлари» танловини ўтказмоқда.

1 ноябрдан бошланган танлов 3 босқичда бўлиб ўтади. Ғолиблар янги йил арафасида эълон қилинади.

Ғолибларга қуйидаги совғалар топширилади:
1-ўрин – "Spark" автомашинаси;
2-ўрин – Малайзияга 2 кишилик йўлланма;
3-ўрин – iPhone 11 PRO.

Бундан ташқари, биринчи босқич ғолибига алоҳида қимматбаҳо совға ҳам берилади.

Танловнинг биринчи босқичи 1-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу вақт давомида иштирокчилар Telegram'даги @huquqiyaxborot каналига белгиланган тартибда дўстларини қўшишлари керак. Каналга энг кўп обуначи қўшган 500 нафар иштирокчи танловнинг 2-босқичига ўтади.

1-босқич шартлари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.

2-босқичга чиққан 500 қатнашчи 30та саволга жавоб бериши керак бўлади. Саволлар "Ҳуқуқий ахборот" каналида берилган маълумотларга асосан тузилади. Тестдан муваффақиятли ўтганлар 3-босқич – финалда иштирок этадилар.

Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

Эслатма: олий юридик маълумотга эга, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг танловда иштирок этиши тақиқланади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид