Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар ўртасида “Маҳалла мастер режаси” танлови ўтказилади
Танловда бириктирилган ОТМларнинг иқтисодиёт ва техника йўналишидаги битирувчи бакалаврлари ҳамда 1- ва 2-босқич магистратура талабалари қатнашишлари мумкин.
Республика бўйлаб белгиланган 16 та «оғир» тоифадаги маҳалла учун энг мақбул мастер режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш орқали ҳудудларни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида талабалар ўртасида танлов ўтказилади.
Танлов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Жаҳон банки ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Унда бириктирилган ОТМларнинг иқтисодиёт ва техника йўналишидаги битирувчи бакалаврлари ҳамда 1- ва 2-босқич магистратура талабалари қатнашишлари мумкин.
Жамоа таркиби ички саралаш асосида 5 нафардан 7 нафаргача талаба ва 1 нафар масъул педагог иборат бўлади.
Ғолиб деб топилган бешта энг яхши талабалар жамоаси мукофот сертификатлари билан тақдирланади.
2026 йил 15 сентябргача ОТМлар томонидан талабалар гуруҳлари шакллантирилиб, 30 сентябргача экспертлар иштирокида мастер режа бўйича онлайн семинарлар ўтказилади.
30 октябргача эса дастлабки мастер режа лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтади. Якуний мастер режа лойиҳалари 1 декабргача топширилади.
Якуний тақдимот ва ғолибларни баҳолаш 25 декабргача ўтказилади.
Мавзуга оид
10:13 / 13.06.2026
Талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби тасдиқланди
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:12 / 07.04.2026
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик танлови ўтказилади, ғолибга электромобил берилади
21:00 / 03.04.2026