Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон мухолифати етакчиси умуммиллий норозилик намойишлари бошланишини эълон қилди
Мухолифат бош вазир Имрон Хон истеъфога чиқмагунига қадар намойишларни давом эттиришини таъкидлади.
Фазл-ур-Раҳмон
Покистондаги энг йирик мухолифатчи партия бўлган "Жамоат уламои Исломи" етакчиси Фазл-ур-Раҳмон бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бошланиши ҳақида эълон қилди.
"Биз Исломободдаги 13 кунлик ўтирган ҳолатдаги норозилик намойишини якунлаймиз. Бунинг ўрнига бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишларини бошлаймиз", деди. Раҳмон шунингдек, мухолифат бош вазир Имрон Хон истеъфога чиқмагунига қадар намойишларни давом эттиришини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, намойишчилар Кветта - Чаман трассасини тўсиб қўйишган.
"Эртадан Панжоб ва Синдни боғловчи йўл ҳамда бошқа автотрассалар тўсилади", - деб қўшиб қўйди у.
27 октябрда "Жамоат уламои Исломи" партияси тарафдорлари бошқа йирик мухолифат бирлашмалари билан биргаликда Покистоннинг турли шаҳарларидан Исломобод томон йўл олишди. Улар 1 ноябрь куни Исломободга етиб келишди. Ташкилотчилар бош вазирнинг истеъфосини талаб қилиб, ўтирган ҳолда намойиш ўтказишни бошлашганди.
Мавзуга оид
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
14:24 / 08.04.2026
Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида тузилган сулҳни олқишлади
06:22 / 08.04.2026