Жаҳон | 00:41 / 13.11.2019
4636
2 дақиқада ўқилади

Трамп Эронга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп 14 ноябрдан Эронга қарши санкцияларни кўзда тутувчи фавқулодда вазият режимини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.  

Трамп АҚШнинг Эрон билан муносабатлари яхшиланмагани, 1981 йил 19 январда икки давлат имзоланган келишувлар ҳали ҳам амалга оширилиш босқичида эканини айтган. Гап АҚШ ва Эрон ўртасидаги Жазоир келишуви ҳақида бориб, у 1979 йилда Эрондаги инқилобдан кейин Теҳронда бир йилдан кўпроқ гаровда ушлаб турилган америкаликларнинг озод қилинишига олиб келган. 

1979 йил 14 ноябрда АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер Теҳронда америкаликларнинг ушлаб турилишига жавобан 12170-фармонни имзолаган. Унга кўра, АҚШ молия вазирлигига Эроннинг АҚШдаги барча расмий активларини, жумладан АҚШ банклари ва уларнинг хорижий филиалларидаги ҳисобрақамларини блоклаш буюрилган. Бу Эронга қарши илк иқтисодий чоралар киритилиши бўлган.

1980 йил 7 апрелда Картер Эрон билан барча дипломатик алоқаларни узган ва АҚШдан Эронга барча товарлар экспортини тақиқлаган. Сўнгра Эрондан АҚШга товарлар импорти ва америкаликларнинг Эронга сафарлари тақиқланган. АҚШнинг кейинги президентлари бу санкцияларни фақатгина қатъийлаштириб боришган. 

Мавзуга оид