Комилов Брюсселда афғон аёлларини қўллаб-қувватлаш дастурининг очилиш маросимида иштирок этди
2019 йилнинг 11 ноябрь куни Брюссел шаҳрида бўлган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Афғон аёлларининг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўқиш ва тайёрлаш орқали қўллаб-қувватлаш» дастурининг очилиш маросимида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат идораси раҳбари йиғилганларга мурожаатида таъкидлаганидек, Европа иттифоқининг афғон аёлларини қишлоқ хўжалиги, амалий фанлар ва тоғ-кон саноатига ўқитиш дастури уларни мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига жалб қилиш учун ажойиб имконият яратади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ТИВ раҳбари ушбу соҳадаги қатор Европа иттифоқи лойиҳалари, жумладан Термиз шаҳридаги Таълим марказида афғон талабаларини, шу жумладан аёлларни ўқитиш бўйича «ЕИ-Ўзбекистон-Афғонистон» уч томонлама шаклдаги ҳамкорлик истиқболларини қайд этди. Бу эса Афғонистон учун юқори малакали мутахассислар базасини яратиш жараёнига сезиларли ҳисса қўшади.
Умумий мақсадли ҳаракатлар орқали афғон жамияти олдида турган барча вазифаларни ҳал этишга имкон қадар ҳисса қўшиш мумкинлигига ишонч билдирилди.
Мавзуга оид
13:30
Ўзбекистон ва Германия Афғонистон бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024
Президент махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
17:01 / 29.10.2024