Андижонда пичоқбозлик билан бошланган жанжал ўлим билан якунланди
Икки дўстнинг ўзаро жанжали вақтида пичоқ билан етказилган жароҳат оқибатида улардан бири вафот этди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йилнинг 13 ноябрь куни тахминан соат 02:00да фуқаро 24 ёшли А.И. дўсти 19 ёшли Х.Г. билан Андижон вилояти Асака тумани Хонақа маҳалласи Қашқар кўчасида ўзаро жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан Х.Г.нинг баданига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Фуқаро Х.Г. олган тан жароҳати оқибатида тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан шифохонада вафот этган.
Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида қон доғлари ва Х.Г.нинг кийимлари ҳамда бир дона пичоқ ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 13 ноябрь куни Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И. процессуал тартибда ушланган ҳамда ҳолат юзасидан гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024