Навоийда уч йигит босқинчилик учун қўлга олинди
Навоий вилоятида босқинчилик жиноятини содир этган уч нафар йигит қўлга олинди. Бу ҳақда «Постда» нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, 1993 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган Ш.А. уч йил муқаддам Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаб, Учқудуқ туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
У жорий йилнинг 18 сентябрь куни Шимолий кон бошқармаси тоғ ускуналарини таъмирлаш цехида инженер лавозимида ишлайдиган Ф. Э. ҳамда 25 ёшни қаршиласа-да, ҳалигача бирор касбнинг бошини тутмаган таниши Ф. Ф. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, тумандаги Геологлар кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирига бостириб киришади.
Ўша пайтда хонадон эгасининг тўққиз ёшли фарзанди уйда ёлғиз ўзи бўлган. Босқинчилар боланинг қўлларини боғлаб, уйдаги темир сейфда сақланаётган 26 миллион 500 минг сўм пул ва «Самсунг» русумли уяли телефон аппаратини қўлга киритиб, воқеа жойидан ғойиб бўлишган.
– Ушбу ҳолат бўйича навбатчилик қисмига хабар берилгач, жиноятчиларни «иссиқ изида» қўлга олиш мақсадида зудлик билан зарур чоралар кўрилди, – дейди туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, майор С.Райимов. – Қўни-қўшнилардан сўраб-суриштирилди, воқеа содир бўлган куни яқин атрофдан ўтган бегона кишиларнинг шахси ўрганилди. Олинган тезкор маълумотлар ҳамда кўп қаватли уйлар олдига ўрнатилган видеокузатув ускуналаридаги тасвирлар ёрдамида жиноят икки кун ичида фош этилди.
Босқинчилик қилган ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024