Туркманистонда юзлаб одамлар Ўзбекистонга виза олиш учун навбатда турибди - ОАВ
Шу кунларда Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонасида сайёҳлик визасини олиш мақсадида бўлган юзлаб одамлар навбатда турганини кўриш мумкин, дея хабар қилмоқда Türkmen.news.
Нашрнинг Туркманистондаги мухбирига асосан хабар беришича, эрталаб соат 7дан бошлаб элчихона биноси ёнида 250дан ортиқ одам тўпланяпти.
Кун давомида одамлар сони сезиларли даражада ошади. Навбатда турганларнинг аксарияти Лебап ва Дашогуз вилоятлари аҳолиси экани, улар орасида ҳассага таянган чоллар ва ёш болалар ҳам борлиги айтилади, деб хабар қилди Türkmen.news 13 ноябрь куни.
Нашрнинг таъкидлашича, туркманистонликларнинг кўпчилиги қўшни мамлакатдаги банкоматлардан туркман банк карталаридан нақд пул ечиб олиш ҳамда истеъмол товарларини сотиш учун Ўзбекистонга йўл олмоқда.
20 кунлик виза олган киши Ўзбекистонга бир неча бор кириб чиқиши мумкин. У ўзи билан қариндошлари, танишларининг карталарини олиб, улар маблағларини нақдлаштириб беради. Бунинг учун у карта эгаларидан 100-150 манатдан олади. Ҳар бир доллар учун 3,5 манат сармоя киритган аҳоли қора бозорда долларни 19 манатдан қайта сотмоқда, дея ёзади нашр.
Шу билан бирга, Türkmen.news мухбири билан суҳбатлашган баъзи туркманистонликлар даромаднинг ушбу турига нисбатан чекловлар кучайтирилаётгани ҳақида айтишган. «Октябрь ойининг охирида мен Шовотда (Туркманистон билан чегарадош Ўзбекистон ҳудуди) бўлдим ва кун бўйи терминал орқали битта ҳам тўловни амалга ошира олмадим, аммо ёзда 45-50 долларгача тўловларни ўтказиш мумкин эди. Уйга бор-йўғи 10 доллар олиб келдим - айнан шунча маблағни банкоматда ечиб олишнинг уддасидан чиқдим», - дея ўзини Рўзимбой деб таништирган суҳбатдошларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Мавзуга оид
18:48 / 05.11.2024
Green Card учун онлайн рўйхатдан ўтиш 2 кунга узайтирилди
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024