Журналистлар Марказий Осиёдаги ягона флизелин асосли винил гулқоғозлар заводига ташриф буюрди
Флизелин асосидаги винил гулқоғозлар хонадон ва офисларни безатишда кенг қўлланилади. Лекин шу кунга қадар мамлакатда ушбу маҳсулотга бўлган талаб тўлалигича импорт ҳисобидан қоплаб келинмоқда эди.
15 ноябрь куни “Ўзсаноатқурилишбанк” ташаббуси билан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Pergament Quality Exclusive” корхонасига уюштирилган пресс-турда эндиликда мазкур маҳсулот ўзимизда ишлаб чиқарилаётгани маълум қилинди.
– Корхонамиз нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ягона флизелин асосли винил гулқоғозлар ишлаб чиқарувчи саналади, – дейди “Pergament Quality Exclusive” МЧЖ таъсисчиси Аваз Ғайбуллаев. – Маҳсулотларимиз сифати Европа ишлаб чиқарувчилариники билан бир хил бўлишига қарамай, бозорга чет элникидан икки бараваргача арзон нархда етказиб берилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2018 йилда Ўзбекистонга қарийб 12 миллион ўрам гулқоғоз импорт қилинган. “Ўзсаноатқурилишбанк” молиявий кўмагида эндиликда “Pergament Quality Exclusive” корхонасида йилига 2 миллион 640 минг ўрам гулқоғоз ишлаб чиқариладиган бўлди.
– Бу миқдор билан чекланиб қолмаймиз, албатта, – дейди корхона таъсисчиси журналистлар билан мулоқотда. – Келгуси йилдан иккинчи линияни ишга тушириб, ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга ошириш ниятидамиз. Бундан ташқари, хом ашёнинг 30-40 фоизини маҳаллийлаштириш, турдош қурилиш материалларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида ишлаяпмиз.
Корхона томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида 39 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Қўшни мамлакатларга, шунингдек, Озарбайжон ҳамда Ҳиндистонга 1,4 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари корхонада ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишди.
Маълумот учун: Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга 5 триллион 306 миллиард сўмлик маблағ йўналтирди.
Банк Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021