Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги элчихона Москвада ўзбекистонлик талаба вафот этгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими Москва шаҳридаги Л.А.Ворохобов номли 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида августдан буён комада ётган Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, Ўзбекистон фуқароси Ўлмасхон Бахронов вафот этгани тўғрисида тарқалган хабарни тасдиқлади.
Элчихона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг яқинларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам берди ва 14 ноябрь куни ҳамюртимизнинг жасади ватанга юборилди.
Мазкур вазият элчихонанинг доимий назоратида бўлган, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида юқори малакали мутахассислар жалб қилинган, Бош прокуратурага текширув ўтказишни сўраб расмий сўров юборилган. Айни пайтда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан шифокорларнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида текширув ўтказилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда эслатиб ўтишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026