Томорқа ер эгаларига ўз еридаги экиннинг фитосанитар ҳолати учун жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда
Томорқа ер эгаларига ўз еридаги экиннинг ҳолати (зараркунандалар, касалликларга чалингани) учун жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Лойиҳага кўра, мисол учун, иссиқхона эгаси ўз иссиқхонасида ҳашарот пайдо бўлса, мутахассисни чақириб, у зараркунандани йўқотиш бўйича чора кўриши керак. Уни йўқ қилиши, экинни ҳимоя қилиши лозим. Шундагина иссиқхонасининг фаолиятини давом эттириши мумкин.
Янги қонун лойиҳаси билан ўсимликнинг фитосанитар ҳолатидаги бузилишлар учун жисмоний шахсга ҳам, юридик шахсга ҳам жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасига берган ҳисоботида айтиб ўтган.
Тешаевга кўра, «Агрокимёҳимоя» АЖ таркибида ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича янги структура ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.
«Ўсимлик, экиннинг сифатига зарар етказадиган зараркунанда, касалликларнинг тури ҳам, сони ҳам кўпайиб бормоқда. Шунингдек, уларнинг қарши воситаларга чидамлиги ҳам ортиб боряпти.
Зараркунандаларга қарши курашиш бўйича илмий тавсиялар ҳам бериляпти. Китоблар ҳам нашр қилинган.
2019 йилда фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари кенгашлари таркибида томорқа хизматлари ташкил этилди. Улар уруғлик, моддий техник ёрдам билан бирга, касаллик, зараркунандаларни аниқлаб, уларга қарши тавсиялар бериш билан ҳам шуғулланяпти. Лекин ҳудудларда, хусусан, мева-сабзавотлар етиштиришга ихтисослашган жойларда ҳам зараркунандаларга қарши кураш бўйича мутахассис ходимлар кам. Бу эса ўсимликларнинг фитосанитар ҳолатини назорат қилишда муаммо туғдиради», – деди Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари 15 ноябрь куни Сенат қўмитаси мажлисида.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024