Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:20 / 17.11.2019
2864
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Мексикадаги бош консуллигида комендантлик соати жорий қилинди
Фото: EPA
АҚШнинг Мексиканинг Наэво Ларедо шаҳридаги бош консуллигида комендантлик соати жорий қилинди. Бунга Мексикада зўравонлик ҳолатлари кўпайгани сабаб бўлган.
Америкалик дипломатларга консуллик ҳудудини тарк этиш тақиқланган. Бундай чоралар киритилиши 15 ноябрдан маҳаллий ҳокимият ва жиноий тўдалар ўртасида тўқнашувлар юз бераётгани билан тушунтирилган.
Дипломатларга гавжум жойларга бормаслик ва вазиятни маҳаллий ОАВ орқали кузатиш тавсия қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш