Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин бош мураббийи: «Иккала жамоани ҳам ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди»
Эртага, 19 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси ўз майдонида Фаластин билан баҳс юритади. Ўйин 17:00да «Пахтакор» стадионида бошланади.
Бугун ушбу баҳсдан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қатнашган Фаластин бош мураббийи Нуриддин Али ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Эртанги ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим. Жамоалар сўнгги ўйиндаги мағлубиятни унутишга ҳаракат қилишади ва 3 очко учун майдонга чиқишади. Иккала жамоа ҳам бир хил ҳолатда.
Замонавий футболда ниманидир яшириш қийин. Ўзбекистон футболчиларини яхши ўрганганмиз. Фақат 3 очко учун майдонга тушамиз. Бошқа натижа бизни қониқтирмайди.
Ўзбекистоннинг кучли футболчилари ҳақида тўхталадиган бўлсам, Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамовларни айтишим мумкин. Шунингдек, «Ростов»да ўйнайдиган Элдор Шомуродовнинг ўйинларини ҳам кузатиб бораман. У ҳам ажойиб футболчи.
Биз сунъий майсали майдонларга ўрганиб қолмаганмиз. Табиий майдонда ўйнашда муаммойимиз йўқ. Муҳими, майдон сифати яхши бўлсин. Биз эртанги ўйинга ҳар томонлама тайёр бўлишимиз керак. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек яхши ҳаракат қилишимиз шарт.
Об-ҳаво муаммо туғдирмайди. Иқлимга мослашиш учун ҳам бу ерга 3 кун аввал келдик.
Абу Варда сариқ карточкалар сони туфайли ўйнай олмайди. Аммо бизда 23та футболчи бор. Бир футболчи ўрнини бошқаси тўлдириши мумкин», – деб бош мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:49 / 07.07.2026
«Динамо» футболчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин
09:41 / 04.07.2026
Каннаваро, ички муҳит, аламли 11 гол ва Роналдуга қарши жанг: Рустам Ашурматов билан эксклюзив суҳбат
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026