Жамият | 16:12 / 18.11.2019
6717
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси очилди

Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» марказий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда 650 саноат корхонаси 2 минг 275 турдаги маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Унда бугунги кунда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари ва хиллари, импорт ўрнини босиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар намойиш этилди.

Эътиборлиси, мазкур нуфузли анжуманда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси учун алоҳида стенд ажратилган бўлиб, унда уюшмага аъзо 50 дан ортиқ корхоналар 200 хилдаги ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

Саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган пардозбоп тошлар, импорт ўрнини босувчи линолеум, керамик плиткалар, гул қоғозлар (обой), сантехника маҳсулотларига қизиқиш жуда катта бўлмоқда.   

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 22 ноябрига қадар давом этадиган ушбу тадбир доирасида бир қатор учрашув ва музокаралар ҳам бўлиб ўтади.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Матбуот хизмати

Мавзуга оид