Жамият | 20:08 / 30.11.2022
14169
2 дақиқада ўқилади

Ўзэкспомарказда “Ипак йўлида туризм” ярмаркаси ўз ишини бошлади

Ярмарка минтақада туризм саноатини қўллаб-қувватлаш ва сайёҳлик соҳасида халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштирадиган, Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда туризм соҳасидаги энг ёрқин халқаро тадбирга айланиши кутилмоқда. 

Бугун Ўзэкспомарказда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, “Миллий ПР-маркази” ДУК, “THE SAYS LOT” МЧЖ томонидан ташкиллаштирилган “Ипак йўлида туризм” Тошкент Халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбирни Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

Вазир ўз нутқида ушбу халқаро туризм ярмаркасининг аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтди:

“Ипак йўлида туризм” 2022 йилги Тошкент халқаро туризм ярмаркаси дунёнинг 30 мамлакатидан 300 нафардан ортиқ соҳа вакилларини ўзида тўплаган.

Уч кун давомида соҳа мутахассислари иштирокида форум ва сессиялар, маҳорат дарслари бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, туризм соҳаси ривожида муҳим аҳамият касб этувчи B2B учрашувлари ўтказилади. Қолаверса, тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар бир павильоннинг ўзида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларининг туризм салоҳияти билан танишиш имконига эга бўлишади”, – деди Азиз Абдуҳакимов.

Туризм вазири ва чет эллик меҳмонлар Ўзбекистоннинг 12 та вилояти ва хорижий сайёҳлик хизматларини таклиф қилаётган стендларга ҳам ташриф буюришди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги вазири маслаҳатчиси Тимур Мирзаев қуйидагича таъкидлади:

“Биз туризм потенциалимизнинг ҳамма жиҳатларини ёритишга ҳаракат қилганмиз. 30 та мамлакатдан 300 дан зиёд эксперт ташриф буюрган.

Имкон қадар Ўзбекистоннинг 2022 йил мобайнида эришган ютуқларининг барчасини турли тақдимотлар, у ердаги маҳаллий ва хорижий стендлар орқали намойиш қилишга ҳаракат қилганмиз”, - деди вазир маслаҳатчиси.

Кўргазма 1-2 декабр кунлари ҳам ўз ишини давом эттиради. Унда туризмда халқаро рақобат ва брендинг, ошпазлардан маҳорат дарслари, Миллий ва хорижий дизайнерларнинг мода намойиши, Марказий Осиёни жаҳон бозорида тарғиб қилиш рестарти ва яна бир қатор тадбирлар ўрин олган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди