Ўзбекистон | 09:21 / 18.11.2019
145198
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда

Фото: KUN.UZ

21-24 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий районлари (Москва области) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади. 

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, 21-24 ноябрда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, айрим жойларда қорга айланади).

21 ноябрда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етади. 

22-24 ноябрда республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, айрим жойларда 8 даража совуққача тушади, кундузи ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Мамлакат шимолида 21-24 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид