Ўзбекистон | 23:39 / 18.11.2019
7331
2 дақиқада ўқилади

“Titan Travel” Ўзбекистонни 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг жозибали мамлакатлар рўйхатига қўшди 

“Titan Travel” ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Борнео ва Коста-Рика билан бир қаторда 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг жозибали ва экзотик йўналишлардан бири сифатида тан олинди. 

2020 йилда саёҳат қилиш учун энг жозибали давлатларнинг Топ-20 рўйхатидан АҚШ, Канада, Италия, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Австрия, Вьетнам, Япония, Хитой, Австралия, Ўзбекистон, Миср, Испания, Коста-Рика, Борнео, Греция, Словения, Куба, Перу ва Исландия мамлакатлари ўрин олган. 

“Рейтингни тузиш давомида алоҳида мамлакатларнинг туризм салоҳияти ўсаётганини кузатдик. Масалан, Ўзбекистон Топ-20 рўйхатига киритилди, Коста-Рика 14-поғонага юқорилади Борнео биринчи марта йигирматаликдан ўрин олди”, - дейди “Titan Travel” бошқарувчи директори Энди Сквирелл. 

Рейтинг меҳмонхоналарни банд қилиш, экспертлар ҳамда саёҳатчи-журналистлар фикри асосида тайёрланган. 

Энди Сквиреллнинг таъкидлашича, бугунги кунда ташкилот 70 мамлакат ҳамда 7 қитъани ўзида мужассам қилган 300 дан ортиқ йўналишни таклиф қилмоқда.  

 

Мавзуга оид