Жаҳон | 22:40 / 18.11.2019
5430
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ Беларусь билан виза режимини соддалаштиришга рози бўлди

Фото: Виктор Драчев / ТАСС

Евроиттифоқ кенгаши Беларусь билан виза режимини соддалаштириш тўғрисидаги келишувни имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги қарорни эълон қилди.

«Ушбу қарор билан ЕИ номидан Беларусь Республикаси билан виза режимини соддалаштириш тўғрисидаги келишувни имзолашга рухсат этилади», — дейилади қарорда.

Сентябрда Беларусь ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глаз Александр Лукашенко ЕИ билан виза беришни соддалаштириш тўғрисидаги келишувга рози бўлганини билдирганди. Унга кўра, беларуслар учун шенген визаси нархи 60 евро ўрнига 35 евро бўлади, виза олиш муддати эса ўн кунгача қисқаради (қўшимча текширув лозим бўлган ҳолатларда эса 30 кунгача).

Томонлар виза келишуви масаласида 2014 йилдан бери музокара ўтказаётганди. 

Мавзуга оид