Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти мамлакатда ИШИД тугатилганини маълум қилди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳукумат мамлакатда ин қуриб олган ИШИД террорчилик гуруҳига барҳам берганини маълум қилди. Бу ҳақда 1TV телеканали хабар берди.
"Биз ИШИДга барҳам бердик", - деб эълон қилди Ғани Нангарҳор вилоятидаги чиқишида.
Унинг сўзларига кўра, ИШИД устидан ғалаба "нафақат Афғонистон, балки бутун минтақа учун муҳим аҳамиятга эга муваффақият ҳисобланади". Ашраф Ғани вилоят аҳолисига жангариларга қарши курашгани ва ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Маълумот берилишича,кейинги бир неча ҳафта давомида Нангарҳор вилояти ҳудудида 800дан ортиқ жангарилар ва уларнинг оила аъзолари қуролларини топшириб таслим бўлган. Улар орасида Покистон, Эрон ва бошқа давлатлар фуқаролари бор.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026