Давлат чегарасида фитосанитария назоратини ташкил этиш тартиби белгиланди
2019 йил 18 ноябрда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
«Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу қарор асосида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқланди.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартибини белгилайди.
Низом талабларига кўра, фитосанитария назорати органи Давлат чегарасини автойўл, темир йўл, ҳаво ва дарё ўтказиш пунктлари орқали пиёда кесиб ўтаётган шахсларнинг қўл юки ва багажини божхона органлари билан биргаликда тегишли назорат техник воситаларини қўллаган ҳолда назорат тартиб-таомилларидан ўтказишга ҳақли.
Агар фитосанитария назорати объектлари ҳисобланган ёки ташувчи транспорт воситалари ва товарларни кўрикдан ўтказиш зарур бўлганда, фитосанитария назорати ходими ҳар бир текширув жараёнида иштирок этади.
Ўтказиш пунктида фитосанитария органи ходимларида шахслар ва йўловчилар қўл юки ҳамда багажида назорат остидаги товарлар мавжудлиги тўғрисида асосли шубҳа бўлганда, уларни мустақил равишда назоратдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
19:14 / 23.11.2024
Полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божсиз махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин
13:50 / 12.10.2024