Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Фаластин учрашувига қанча чипта сотилгани маълум бўлди. Ўйинга қизиқиш юқори эмас
19 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи «D» гуруҳи 6-тури доирасида Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида кечадиган муҳим баҳсга мухлисларнинг қизиқишини юқори деб бўлмайди. Чипталар онлайн-сотуви билан шуғулланадиган «Iticket.uz» сайти маълумотларига биноан, ўйин куни - 19 ноябргача сотувга чиқарилган 30 минг донадан кўпроқ чиптанинг 22 356 донаси ҳали сотувда турибди. Бундан билиш мумкинки, Ўзбекистон – Фаластин учрашувига ҳозирча, тахминан 8 минг донадан кўпроқ чипта сотиб бўлинган.
Таққослаш учун, 15 ноябрь кунги Ўзбекистон – Саудия Арабистони (2:3) учрашувигача 25 минг дона чипта сотилган бўлиб, ўйин куни қолган 5 минг чипта сотувга чиқарилганди.
Миллий терма жамоамиз иштирокидаги ўйин чиптаси сотуви «Пахтакор» стадиони кассаларида давом этмоқда. Ушбу учрашув соат 17:00да бошланади.
Мавзуга оид
20:49 / 07.07.2026
«Динамо» футболчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин
09:41 / 04.07.2026
Каннаваро, ички муҳит, аламли 11 гол ва Роналдуга қарши жанг: Рустам Ашурматов билан эксклюзив суҳбат
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026